Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги тартибсизликлар пайтида юзлаб одамлар қўлга олинди
Бразилия пойтахтида ҳукумат биноларига ҳужум қилган собиқ президент Болсонарунинг 200 га яқин тарафдори полиция томонидан қўлга олинди.
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару тарафдорлари ҳукумат биноларига ҳужум қилган Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳрида полиция 200 га яқин тартибсизлик иштирокчисини қўлга олди, деб хабар берди 8 январь, якшанба куни кечқурун Бразилия адлия вазири Флавиу Дину. Пойтахт федерал округи губернатори Ибанейс Роша аввалроқ 400 дан ортиқ одам ушлангани ҳақида маълум қилганди, бироқ полиция бу маълумотни тасдиқламади.
Октябрь охирида бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларидан норози Болсонару тарафдорлари 8 январь куни тушдан кейин Миллий конгресс, Олий суд биноларига, шунингдек, давлат раҳбарининг қароргоҳи, Планалту саройига бостириб киришди ва у ерда тартибсизликлар уюштиришди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча соатдан кейин бинолар устидан назоратни тиклади.
Бразилия собиқ президенти Болсонару ўз тарафдорларининг ҳаракатларини қоралаб, уларни ноқонуний деб атади. «Ҳуқуқий шаклдаги тинч намойишлар демократиянинг бир қисмидир. Бироқ бугунги кунда содир бўлган, шунингдек, 2013 ва 2017 йилларда сўлчилар томонидан амалга оширилган талончилик ва жамоат биноларига бостириб кириш ҳолатлари қоидалардан ташқаридадир», - деб ёзди сиёсатчи Twitter саҳифасида.
Ўтган ҳафта Бразилиянинг янги президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Болсонару мамлакатни тарк этгани сабабли маросимда қатнашмади.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026