Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Россиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида маргарин маҳсулотлари биринчи ўринни эгаллади – 101,4 минг тонна.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 55 минг тонна ҳамда 30 минг тонна ҳажмда сотиб олинган ўсимлик ёғи ва какао ва шоколад жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • буғдой – 21,4 минг тонна;
  • картошка – 15 минг тонна;
  • сут маҳсулотлари – 12,8 минг тонна;
  • парранда гўшти – 5 минг тонна;
  • балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 4,5 минг тонна.