Қозоғистон танга ҳамда рус-беларус рублларининг ўзаро конвертацияси ҳақидаги битимлардан чиқмоқчи
Қозоғистон ва Россия ўртасидаги шундай битим 1995 йилда, Беларус Республикаси билан эса 1996 йилда имзоланган эди.
Қозоғистон ҳукумати Қозоғистон ва Россия ва Беларус ҳукуматлари, шунингдек, Қозоғистон Миллий банки ва қолган икки мамлакатнинг марказий банклари ўртасидаги танга ва рублларнинг курсларини барқарорлаштириш, ўзаро конвертланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги битимларни бекор қилиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаган.
Лойиҳа Қозоғистон Республикасининг Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган. Қарор қабул қилинишига сабаб сифатида битим ўзининг долзарблигини йўқотгани кўрсатилган.
«Россия Федерация ҳукумати, Россия банки ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати, Қозоғистон Республикаси Марказий банки томонидан 1995 йилнинг 20 январида Москва шаҳрида имзоланган рубл ва танганинг курсларини барқарорлаштириш, ўзаро конвертланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги битим бекор қилинсин», — дейилади Россия билан имзоланган битимга доир қарор лойиҳасида. Беларус ребли билан боғлиқ битимда ҳам айни шу сўзлар келтирилган.
Ҳужжатга кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҚР ушбу битимлар бекор қилиш ниятида эканлиги борасида Россия ва Беларус ҳукуматларини хабардор қилиб қўйиш вазифаси ҳам юклатилган.
1995 йилнинг 20 январида Россия ва Қозоғистон ўртасида рубл ва танганинг ўзаро конвертланиши ва курсларини барқарорлаштириш тўғрисидаги битим имзоланган эди. Битимга кўра, икки мамлакат Россия ва Қозоғистон валюталарининг бир-бирига ва эркин конвертланадиган валюталарга нисбатан курсларини барқарорлаштириш бўйича чораларни босқичма-босқич амалга ошириш, шунингдек уларнинг ўзаро конвертланишига эришиш мажбуриятини олишган.
Қозоқ тангаси ва беларус рубли ўртасида худди шундай битим Беларус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида 1996 йилнинг 17 январида имзоланган. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Қозоғистон бу битимдан ҳам чиқади.
Остонанинг фикрича, орадан йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтиб, битимлар ўз долзарблигини йўқотган. Ҳар икки қарор лойиҳасининг жамоатчилик ўртасида очиқ муҳокамаси 2023 йилнинг 20 январига қадар давом этади. Қарор имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01 / 05.11.2024