Украинада урушнинг 319-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ҳукумати томонидан Рождество муносабати билан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими расман якунланди. Украина қуролли кучлари бош штаби РФ қўшинлари бу режимни сўнгги бир куннинг ўзида 50 мартадан ортиқ бузишганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар режимга риоя этишгани, аммо украинларнинг артиллерия зарбаларига жавоб қайтарилганини маълум қилди.
- РФ мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучларининг янги йил кечаси Макийивкага зарбасига жавобан «қасос операцияси» ўтказилганини маълум қилди. Идора Краматорскдаги икки ётоқхонага берилган зарбалар оқибатида 600 нафардан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганини даъво қилди. Украина томони бу баёнот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтмоқда.
- Украина ҳукумати ҳам Краматорск ўққа тутилгани ҳақида хабар берган, аммо ҳарбийлар ўлими ҳақидаги маълумотга изоҳ бермаган. Тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар йўқ.
- Россия ва Украина 50 га 50 формуласида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинувини амалга оширди.
- Буюк Британия мудофаа вазирлигининг ҳисоблашича, Россия армияси Украина қуролли кучларининг икки йўналишда ҳужум бошлаши кутилмоқда — Луҳанск области шимоли ва Запорижжя областида.
- Курск области губернатори Роман Старовойт «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси лагерида ҳарбий тайёргарлик курсини ўтаганини маълум қилди. У ҳарбий формада қўлида автомат тутган ҳолда танкда кетаётгани акс этган видеони эълон қилган.
Жангдаги украиналик вертолётчилар
Қуйида Украинадаги урушда ҳарбий вертолётларнинг иш вақтида олинган илк кадрлар — улар кабина ичкарисидан туриб олинган. Украина қуролли кучлари вертолётчилари рақибнинг зенит-ракета қуроллари тиғиз жойлашган фронт чизиғига кирмаслик учун юқорига кўтарилиб ҳаракатланадиган ракеталардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Аммо бу ҳамиша ҳам қутқара олмайди: фронтдаги фото ва видеолар босқин бошланганидан буён украинларнинг камида 18 та вертолёти уриб туширилганини тасдиқлайди.

Libkos / AP / Scanpix / LETA







































