Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 январ куни ҳарорат 17 даража совуққача пасаяди
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 12 январ, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -17...-19 даража, кундузи -9...-11 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -20...-25 даража, Устюртда -27...-30 даражагача, кундузи -12...-17 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -18...-23 даража, кундузи -8...-13 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -15...-20 даража, чўл ҳудудларда кечаси -27...-30 даража, кундузи -7...-12 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -12...-17 даража, баъзи жойларда -20 даражагача, кундузи -5...-10 даража, баъзи жойларда -12 даража совуққача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража, баъзи жойларда -15 даражагача, кундузи -3...-8 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража, кундузи -3...-8 даража совуқ бўлади.
Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга тушиши мумкин Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -20...-25 даража, кундузи -10...-15 даража совуқ бўлади.