Томонлар қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тобора кенгайиб бораётганини қайд этдилар.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришга ва халқаро институтлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ҳажмини ошириш ва турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Томонларнинг ҳудудлараро алоқаларни, маданият, илм-фан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги мулоқотни кенгайтиришга интилиши маълум қилинди.