Тошкент шаҳрида кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароити туфайли 12-16 январ кунлари аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
«Айни кунларда пойтахтимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароити туфайли 12-16 январ кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда. Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бориши мумкин», дейилади хабарда.
Ҳокимлик томонидан ош тарқатиладиган тўйхоналарнинг рўйхати ва соати келтирилган. Дастлабки тадбир Яккасарой туманидаги «Табассум» тўйхонасида ўтказилган.











