АҚШ: Эрон ва Шимолий Корея Россияга қурол етказиб беришни режалаштиряпти
Эрон ва Шимолий Корея Россияга бундан кейин ҳам қурол етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида АҚШнинг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд маълум қилди.
Вашингтон Теҳрон Россияга юзлаб баллистик ракеталарни топширишни кўриб чиқаётганидан хабардор, деди у.
Томас-Гринфилд тинчлик тарафдорлари бўлган барчани Эрон ва Шимолий Кореядан Москвага қурол етказиб беришни тўхтатишни, Россиядан эса урушни тўхтатишни талаб қилишга чақирди.
Украинадаги уруш фонида НАТО ва ЕИ ҳамкорлигини чуқурлаштирмоқда ва Киевга ҳарбий ёрдамни оширишга тайёрланмоқда. Фон дер Ляйен урушда Россияга кўрсатган ёрдами учун Беларусга қарши янги санкцияларни ваъда қилди.
10 январь, сешанба куни НАТО ва Европа Иттифоқи ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бундай келишув Европа қитъасидаги уруш фонида биринчи марта тузилмоқда.
«Путин бир неча кун ичида Украинани қўлга киритиб, бизни бўлмоқчи бўлди. Иккала масала бўйича ҳам у аниқ муваффақиятсизликка учради», - деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг декларацияни имзолаганидан кейин Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01 / 05.11.2024