Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда автобус билан тўқнашган Damas йўловчиси вафот этди
Иккинчи даражали йўлдан келаётган Nexia-3 асосий йўлдан келаётган Damas билан тўқнашиб, уни автобус қаршисига чиқариб юборган.
Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятида учта транспорт воситаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи вафот этган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 9 январ соат 17:20 ларда Денов туманида содир бўлган.
М-41 Бишкек-Душанбе-Термиз автомобил йўлининг 1487-километрида Nexia-3 ҳайдовчиси машинани иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан келаётган Damas билан тўқнашган.
Шундан сўнг Damas бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобусга урилган.
Оқибатда, Damas йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026