Жаҳон | 08:16 / 14.01.2023
7719
1 дақиқада ўқилади

Володимир Зеленский: Донбасс учун кураш давом этмоқда

Украина президенти Володимир Зеленский ўз видеомурожаатида Донбасс, жумладан Соледар, Бахмут ва Кременная учун жанг давом этаётганини айтди. 

Фото: president.gov.ua

Унинг сўзларига кўра, Бахмут, хусусан, халқаро легион ва "Шаман" отряди жангчилари томонидан ҳимояланмоқда. 

Зеленский, шунингдек, "Кракен" бўлинмаси жангчиларига Соледар яқинидаги жангларда чидамлилиги ва муваффақиятли ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Бундан олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги Соледар Россия кучлари томонидан қўлга олинганини тасдиқламаганди. Бу ҳақда Вашингтондаги брифингда Пентагон матбуот котиби генерал Патрик Райдер маълум қилди. 

«Биз аниқ биламизки, украиналиклар Соледар яқинида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда», — дея қўшимча қилди Пентагон вакили. 

Шунингдек, у Пентагон Москванинг Украинага Беларус ҳудудидан ҳужум қилишга тайёрланаётгани аломатларини кўрмаётганини таъкидлади.

Мавзуга оид