Украинада урушнинг 327-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Днипродаги турар жойга ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарни ташкил этмоқда. Украина қуролли кучлари ушбу ракета зарбасига алоқадор россиялик ҳарбийларни аниқлади.
- Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинуви масаласини муҳокама қилди. Туркия омбудсмени Шарифа Малкочнинг маълумотига кўра, томонлар 1000 нафардан асир фамилиясини ўзаро алмашган.
- Севастополнинг Кремл томонидан тайинланган губернатори Михаил Развозжаевнинг маълум қилишича, шаҳар ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари украинларнинг ўнта дронини уриб туширган.
- Беларусда Россия билан ҳамкорликда ҳарбий авиация машғулотлари бошланди. Украина қуролли кучлари бош штаби ҳисоблашича, Россия Беларус ҳудудига қўшимча самолётлар жўнатган.
- Ўзини «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси штурмчи отряди собиқ командири деб атаган Андрей Медведев Норвегияга қочиб ўтди ва Евгений Пригожинга қарши кўрсатма беришга тайёрлигини айтди. Пригожиннинг ўзи Норвегия нашрларига Медведев Норвегия фуқаролигига эгалиги ва норвегларнинг «Нидҳёгг» ХҲК батальони аъзоси ҳисобланишини айтди.
Луҳанск областида олдинги чизиқдаги украин шифокорлари
Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайга кўра, россияликлар Луҳанск областининг Креминна шаҳрига катта миқдорда захира кучларини ташламоқда, бу ерга десантчилар ва мунтазам бўлинмалар юборилмоқда. Шунингдек Гайдайнинг тасдиқлашича, ҳозирча Украина қуролли кучлари Креминна шаҳрига ҳужум қилишда давом этаётгани, россиялик ҳарбийлар эса Луҳанск области шаҳрига кириш ва чиқишни ёпиб қўйганини айтди.
Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти таҳлилчилари ҳисоблашича
































