Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Компенсация болалар “Док-1 Макс”дан заҳарлангани исботланса, тўланади” – ССВ
“Док-1 Макс” дори воситаларидан заҳарлангани айтилаётган болаларнинг оилаларига компенсация тўланиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ҳозир ҳар бир бола бўйича текширувлар олиб борилаётганини маълум қилди.
2022 йилнинг декабр ойи охирида Ўзбекистонда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган сироплардан 20 нафар бола заҳарлангани айтилганди. Халқаро пресс клубнинг соғлиқни сақлаш соҳасига бағишланган сонида ҳинд сиропларидан вафот этган деб тахмин қилинаётган болаларга компенсация тўлаш масаласи кўтарилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг маълумот беришича, заҳарлангани айтилаётган болаларнинг қайси дори ичгани ота-онасининг суҳбатидан аниқланган. Агар бу ҳужжат билан тасдиқланса, ушбу ҳолат бўйича юридик жараёнлар бошланиши, компенсация тўланиши мумкин бўлади.
“Чунки у болаларнинг ҳеч қайсиси оддий шифохонада аниқланмади. Ҳаммаси нефрология, сунъий буйрак марказларида аниқланди. Ётган болаларнинг 50 фоизи оғир асоратли ва ўлимга олиб келадиган патология билан ётишади. Шунинг учун бу тўсатдан йўқ жойдан бўлиб чиққан эмас. Касаллангани тўғрисида ота-онасининг сўзи ва дунё ҳамжамиятида чиққан ўша сериядаги дориларни текшириб билдик ва дориларда бор экани аниқланди. Болаларда исботланса, кейин компенсация тўланади. Ҳозир ҳар бир бола тўғрисида текширувлар олиб бориляпти”, – деган вазир ўринбосари.
Ўзбекистонда “Quramax Medixal” компаниясининг дорилари болалар ўлимига сабаб бўлаётгани тахмин қилингандан кейин, ССВ компаниянинг барча дориларини сотишни тақиқлаганди. Текширувлар натижасида, дорилар таркибида мумкин бўлмаган миқдордаги этиленгликол ва/ёки диэтиленгликол моддалари борлиги аниқланган. Ҳиндистон расмийлари эса сиропларни ишлаб чиқарувчи “Marion Biotech”нинг лицензиясини тўхтатганди. Давлат хавфсизлик хизмати “Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази”нинг икки мансабдорини ва “Quramax Medixal”нинг ҳам 2 нафар мансабдорини ҳибсга олганди. Улар “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дориларини сертификатлаш мақсадида текширувдан ўтказишда амалдаги тартибларни қўпол равишда бузганликда гумонланяпти.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
19:00 / 28.04.2026