Урганч—Тошкент йўналишида ҳаракатланган автобус газ йўқлиги сабабли йўлда қолиб кетди
Урганч автовокзалидан 102 нафар йўловчи билан йўлга чиққан иккита автобус газ йўқлиги учун ҳаракатлана олмай, Навоий вилоятида тўхтаб қолган
Ижтимоий тармоқларда Хоразмдан йўлга чиққан иккита автобус 24 соат деганда Самарқандга етиб келгани ва газ йўқлиги сабаб шу ерда қолиб кетгани айтилган видео тарқалди.
Видеода фуқаролардан бири йўловчилар орасида Россияга кетиш учун чипта олиб қўйган одамлар ҳам борлигини, автобус тўхтаб қолгач улар 500 минг сўмдан такси гаплашиб, йўлга чиқиб кетгани ҳақида гапирган. Транспорт вазирлиги ўз муносабатида ҳолатни тасдиқлади.
Маълум қилинишича, 2022 йил 17 январ куни соат 15:00 да Урганч автовокзалидан Comfort Auto Hamkor МЧЖ томонидан «Тендер контракти»да кўрсатилмаган Yutong ҳамда «Тендер контракти»да кўрсатилган яна бир автобус Урганч—Тошкент йўналиши бўйича 102 та йўловчи билан йўлга чиққан.
18 январ куни ҳар икки автобус Навоий вилоятига етиб келганида уларда газ ёқилғиси тугаган. Ушбу вилоятда «метан заправка» ишламаётгани туфайли қатновларни охирига етказишнинг имкони бўлмаган.
Вужудга келган муаммони зудлик билан бартараф этиш юзасидан Навоий ва Самарқанд вилояти транспорт бошқармалари билан ҳамкорликда йўловчилар «САМО» меҳмонхонасига вақтинчалик жойлаштирилган.
«18 январь соат 10:27 ларда дизел ёнилғисида ҳаракатланувчи автобусларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳри йўналиши бўйича ҳаракат йўлга қўйилиб, йўловчилар охирги манзилга етказилган. Йўловчилар томонидан кўрилган зарарни ташувчи корхона томонидан қоплаш бўйича чоралар кўрилган. Ҳолатлар қайта такрорланмаслиги бўйича Урганч автовокзали масъуллари қатъий огоҳлантирилди», дейилади Транспорт вазирлиги муносабатида.
Маълумот учун, 2023 йил 12 январ кунидан бошлаб табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий объектларга етказиб бериш мақсадида «метан заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилганди.
2023 йил 19 январ куни «Ўзтрансгаз» баёнот бериб, қачонки об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, республикадаги барча АГТКШлар одатдаги иш тартибида ишлай бошлашини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:31 / 15.11.2024
Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024