«Йўл харитаси»да икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини оширувчи саёҳат дастурлари ишлаб чиқиш, туристик компаниялар ахборот алмашувини йўлга қўйиш белгиланган. Шу билан бирга, мамлакатларнинг туристик салоҳиятини кўрсатувчи маълумотларни тизимли равишда махсус зиёрат туризми платформасига жойлаштириб бориш, сайёҳлар учун чегара ўтказиш нуқталарида қулайлик яратиш, Туркистон – Тошкент йўналишида автобус қатнови сонини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Онлайн тарзда ўтказилган учрашувда мамлакат туризм соҳаси вакиллари 2023 йил октябрь ойида Қозоғистонда ўтказиладиган ТДТга аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг навбатдаги йиғилишига таклиф қилинди. Маданият ва туризм вазирлиги ТДТ котибиятининг аъзо ва кузатувчи давлатлар орасида маданият ва туризмни ривожлантиришга қаратилган барча лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

2022 йил мамлакатга келган сайёҳларнинг 57 фоизи Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келади. Уларнинг 30 фоизи Қозоғистондан.