Kun.uz'нинг давлат харидлари бўйича навбатдаги суриштируви пойтахтнинг собиқ ҳокими атрофидаги манфаатлар тўқнашувига оид янги ҳолатларни ўртага чиқарди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати ва Ортиқхўжаевга бегона бўлмаган компаниялар ўртасида 2022 йил ноябр-декабр ойларида тўғридан тўғри (тендерсиз) тузилган айрим шартномалар рўйхати:
Discover Invest
7 460 000 000 сўм – 07.11.2022. Рақамли Тошкент вазиятлар марказини қуриш бўйича навбатдаги қўшимча шартнома.
9 032 800 000 сўм – 28.11.2022. Рақамли Тошкент вазиятлар марказини қуриш бўйича яна бир қўшимча шартнома. Бирламчи шартномадаги тахминий қиймат қўшимча шартномалар асосида 100,3 млрд сўмдан 122,3 млрд сўмга етган.
18 799 914 000 сўм – 28.11.2022. Нукус шаҳридаги Дўстлик канали бўйида истироҳат боғини ташкил этиш, мусиқали фаввора, атрофидаги кўчаларга ташқи ёритиш мосламаларини ўрнатиш, болалар ўйингоҳлари, “Workout” майдончалари қуриш, кўп квартирали уйлар фасадларини таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича қўшимча шартнома (тўлов муддатларига ўзгариш киритилган).
27 799 914 000 сўм – 19.12.2022. Нукусдаги лойиҳа бўйича яна бир қўшимча шартнома (тўлов муддатларига ўзгариш киритилган). Бирламчи шартнома қиймати (34,3 млрд сўм) ўзгармаган.
2 700 000 000 сўм — 19.12.2022. Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги Захариқ коллекторининг Учлола берк кўчасидан Қуйи Жангоҳ коллекторигача бўлган 600 метр қисмини ёпиқ ҳолатга олиш ва коллектор устида 700 метр масофадаги ҳудудни ободонлаштириш бўйича қўшимча шартнома. Бирламчи шартномадаги тахминий қиймат қўшимча шартнома асосида 36,99 млрд сўмдан 24,9 млрд сўмга камайган. Шу билан бирга, мазкур компания бу ишларга алоқадор асосий лойиҳа (Жангоҳ, Чуқуркўприк ва Захарариқ коллекторларини ёпиқ ҳолатга ўтказиш ва бошқалар) юзасидан 2022 йил ёзида ўтказилган тендерда 307,8 млрд сўмлик таклиф билан

















