Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Озарбойжонга автомобил қисмларининг катта партиясини етказиб берди
Эҳтиёт қисмлар UzAuto Motors компанияси томонидан жўнатилган.
Ўзбекистон Туркманистоннинг Туркманбоши денгиз порти орқали Озарбойжонга автомобил қисмларининг катта партиясини етказиб берди. Turkmenportal хабарига кўра, юклар Туркманбоши халқаро денгиз порти орқали транзит сифатида 40 футли юздан ортиқ контейнерда жўнатилган.
Автомобил эҳтиёт қисмлари ортилган контейнерлар Озарбойжоннинг «Азермаш» компанияси учун мўлжалланган, деб хабар берди Туркманистон денгиз ва дарё транспорти агентлиги.
Автомобилсозликда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмлар UzAuto Motors компанияси томонидан жўнатилган, порт орқали юк ташиш эса «Туркманистон Транспорт-логистика маркази» томонидан амалга оширилган.
Мавзуга оид
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
17:49 / 02.06.2026