Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йил охирида Ўзбекистон – Хитой – Қирғизистон темирйўли қурилиши бошланиши мумкин
Ўзбекистон – Хитой – Қирғизистон темирйўли қурилиши 2023 йил охирида ёки кейинги йилнинг бошида бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатаси президенти Темир Сариев Бишкекда бўлиб ўтаётган бизнес форумда маълум қилди.
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши лойиҳасига келсак, бу жуда истиқболли. Узоқ вақт давомида мамлакатлар бу борада ягона қарорга кела олмади. Аммо бугун Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг сиёсий иродаси бор. Шу боис 2022 йилда Самарқандда тегишли ҳужжатлар имзоланди.
Жорий йил ўрталарида биринчи техник-иқтисодий асослар тайёр бўлиши, қурилиш ишлари йил охирида ёки кейинги йилнинг бошида бошланиши кутилмоқда. Агар йўл қурилса, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг иқтисодий, савдо, логистика, транспорт имкониятларини бир неча баробар ошириш имконини беради. Шунингдек, мамлакатларимизда транзит ташиш орқали даромад олиш имконияти ҳам пайдо бўлади», – дейди Темир Сариев.
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўлини қуриш ташаббуси 2000 йилларнинг бошларида эълон қилинганди, аммо ўша вақтдан бери бу нарса амалга оширилмай қолиб кетмоқда.
Бу мавзудаги сўнгги олий даражадаги келишувларга 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида эришилган.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
08:43 / 11.06.2026