Мюнхен хавфсизлик конференцияси раиси: Киев қирувчи самолётлар олиши керак
Кристоф Хойсгеннинг фикрича, Украинага Америка F-16 қирувчи самолётлари ёки Совет Иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган жанговар самолётлар берилиши мумкин.
Мюнхен хавфсизлик конференцияси раиси ва собиқ канцлер Ангела Меркелнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича узоқ йиллик маслаҳатчиси Кристоф Хойсген Россия агрессиясидан ҳимояланиш учун Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш тарафдори эканини билдирди. Хойсген худди шундай фикрни 29 январь, якшанба куни Германиянинг ARD жамоат-ҳуқуқий телеканалининг Europamagazin дастури эфирида айтди.
«Менимча, қирувчи самолётлар етказиб бериш Украинани ҳужумлардан яхшироқ ҳимоя қилиш учун адекват қадам бўлади», - деди Хойсген.
Унинг сўзларига кўра, гап Американинг тўртинчи авлод F-16 қирувчи самолётлари ёки ГДРнинг эски захираларидан Совет Иттифоқи томонидан ишлаб чиқарилган жанговар самолётлар ҳақида кетиши мумкин.
Халқаро қонунларга кўра, хорижий кучларга Украинага қурол-яроғ, жумладан, жанговар танклар, шунингдек, жанговар самолётлар етказиб беришга рухсат берилган, дея қўшимча қилди Кристоф Хойсген.
Мюнхен хавфсизлик конференцияси раҳбари 18 январь куни Reuters агентлигига берган интервьюсида Европа ташқи алоқалар кенгашининг Украинага Leopard 2 танкларини биргаликда етказиб бериш ва украиналик ҳарбийларни уларни бошқаришга ўргатиш бўйича Европа консорциумини яратиш таклифини тўғри деб баҳолади.
2022 йил декабрида DW нашрига берган интервьюсида конференция раҳбари Германия аннексия қилинган Қримни қайтариш бўйича Украинани қўллаб-қувватлаши кераклигига ишонч билдирди. «Биз украиналикларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак, агар Украина Қримни қайтариб ололса, уни қўллаб-қувватлаш керак», — деди у.
Берлин Бундесвер захираларидан Украинага 14 та Leopard 2 А6 танкини жўнатмоқчи. Германияда жами 328 та Leopard танклари мавжуд.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024