Манбада айтилишича, Наманган кўчаларида бундай камералардан 25 дона ўрнатилган. Камералар «Sergek Group» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Хабарда камералар белгиланган тезликни оширганлик, светофорнинг тақиқланган рангида ҳаракатланиш, йўл чизиқларини босиш каби қоидабузарликларни қайд этиши таъкидланган. Қозоғистоннинг Остона ва Алмати каби йирик шаҳарлари кўчаларида ҳам айнан «Сергек» камералари ўрнатилган.











