Украинада урушнинг 348-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина Олий Радаси «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини халқаро жиноий ташкилот деб топди.
- Украина қуролли кучлари офицери Денис Ярославский журналистларга РФ армияси Бахмутнинг учдан бир қисмини — «саноат зонаси ҳамда дарё бўйидаги хусусий сектор ҳудудлари»ни эгаллаганини айтди. Украина томонидан бошқа ҳеч ким бу маълумотни тасдиқламаган. РФ мудофаа вазирлиги сўнгги брифингида Бахмутдаги вазият бўйича изоҳ бермаган.
- Евгений Пригожин «Вагнер» бўлинмалари Бахмутни Су-24 бомбардимончи самолётидан ўққа тутганини айтди ва самолёт бортидан туриб Украина президенти Володимир Зеленскийни «осмонда дуэл қилиш»га чақирди.
- «Вагнер» вакиллари яна Россия колонияларини айланиб, маҳбусларни урушга ёллашни бошлади, аммо бу сафар Евгений Пригожиннинг иштирокисиз.
Бахмут атрофидаги «Азов» полки артиллериячилари


Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA


























