Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ФВВ Туркияда 9 кишини қутқарди
Туркияда зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этаётган ўзбекистонлик қутқарувчилар ўтган вақт ичида вайроналар остидан 21 кишини чиқариб олди. Уларнинг 12 нафари вафот этган.
Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари ходимлари Туркиядаги ҳалокат ўчоқларида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистонлик қутқарувчилар 8 феврал тонггига келиб вайроналар остидан 9 кишини омон олиб чиққан. «Янгиликлар 24» кўрсатуви репортажида айтилишича, қутқарилганларнинг 5 нафари эркак ва 4 нафари аёл. Шунингдек, вайроналар орасидан 12 кишининг жасади топилган.
«8 феврал куни соат 8:00 га қадар 132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилиб, натижада 9 нафар инсон турли хилдаги тан жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилди», дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Бундан олдинроқ, Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари Туркияда бедарак йўқолган 13 нафар ўзбекистонликни қидираётгани хабар қилинганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида вафот этганлар сони 6234 нафарга етган. Сурияда эса ҳозиргача 2 мингга яқин киши ўлими тасдиқланган.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026