Украинада урушнинг 359-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина вице-премьери Ирина Верешчук Бахмут аҳолисини зудлик билан шаҳарни тарк этишга чақирди.
- Володимир Зеленский видеоалоқа орқали хавфсизлик масалалари бўйича Мюнхен конференциясида чиқиш қилди. У Украинани Довудга, Россияни — Голиафга тенглаштирган.
- Украинада суд Антон Красовскийни геноцид ва ҳокимиятни зўрлик билан ағдаришга чақириқлар учун сиртдан беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.
- Евгений Пригожин «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Донецк областидаги Парасковиевка қишлоғини эгаллаганини маълум қилди. Украина ҳукумати бу маълумот бўйича изоҳ бермади.
- The Insider, Le Monde ва Bellingcat суриштирувига кўра, Россиядаги «Ашан» инсонпарварлик ёрдами ниқоби остида Украинадаги Россия армияси учун маҳсулотлар юборган. Суриштирувда айтилишича, «Ашан» ҳарбий комиссариатларга ўз ходимлари тўғрисида ҳам маълумотлар йиғиб берган. Сафарбарлик эълон қилинганидан кейин ходимларга иш жойида чақирув қоғозлари топширилган. «Ашан» вакиллари Россия армияси таъминоти билан шуғулланганини рад этди.
Кун кадри. Бучада дафн этилган украин ҳарбийси қабри

Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Харкив областидаги ҳаёт тарзи
Харкив областининг бир қисми кенг кўламли босқиннинг илк кунларида босиб олинганди. 2022 йил кузида Украина қарши ҳужумга ўтди ва региондаги шаҳар ва қишлоқларнинг аксарини қайтариб олди.


























