Зеленский: Украина навбатдаги қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина Қуролли кучлари Бахмутни керак бўлгунига қадар ҳимоя қилади, деди Володимир Зеленский Италиянинг Corriere della Ser газетасига берган интервьюсида.
«Биз учун уни ҳимоя қилиш муҳим, лекин бу керак бўлгунига қадар амалга оширилади», деди у. Бахмут қаршилик кўрсатаётган бир пайтда, Украина «навбатдаги қарши ҳужумга» тайёрланмоқда, дея тушунтирди давлат раҳбари.
Зеленский, шунингдек, Кремль можарони чўзиш бўйича режаларига қарамай, Украина қисқа урушга ва унда ғалаба қозонишга тайёрланаётганини таъкидлади.
Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг яқин ойларда ўз мамлакатига қарши урушда мағлубиятга учрашига қатъий ишонмоқда. 17 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференцияси иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида Зеленский: «Россия аллақачон ютқазишни бошлаган», деди.
Зеленский Ғарб давлатларига Россия агрессиясига қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди: «Бизнинг ғалабамизга муқобил йўқ ва қатъиятимизга муқобил бўлиши керак эмас».
Шу билан бирга, у қурол-яроғ етказиб бериш ҳали етарлича тез бўлмаган, деб ҳисоблайди. Энди Путин ўз тажовузкорлиги учун вақт орттиришга ҳаракат қилмоқда. У ҳали ҳам кўп одамларнинг ҳаётини йўқ қилиши мумкин, «шунинг учун бизга тезлик керак», деб тушунтирди Зеленский. Бизнинг ҳаётимиз бунга боғлиқ, деди у.
Мавзуга оид
12:15 / 12.11.2024
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда. Зеленскийнинг офисидагилар бу ҳақда қандай фикрда?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
09:07 / 11.06.2024
ОАВ Бахмутни эгаллаш пайтида вагнерчилар орасидаги йўқотишларни ҳисоблаб чиқди
19:12 / 15.12.2023