Жаҳон | 14:41 / 21.02.2023
12050
2 дақиқада ўқилади

Украина разведкаси: Россия талабаларнинг оммавий сафарбарлигига тайёрланмоқда

Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини доирасида оммавий равишда университетларнинг кундузги бўлимлари талабаларини фронтга чақиришга тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар берди Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси. 

Фото: РИА Новости

«Шу мақсадда ҳарбий рўйхатга олиш ва комиссарликларга кундузги бўлим талабаларига чақирув қоғозларини топширишда ёрдам берадиган «огоҳлантириш пунктлари» яратилмоқда», — дейилади Украина разведкасининг ўз Telegram-каналидаги хабарда.

Буни тасдиқлаш мақсадида учун идора Томск давлат педагогика университети раҳбариятига тегишли бўлган жорий йилнинг 9 февралдаги буйруқ нусхасини эълон қилди. Ҳужжатда «огоҳлантириш жойлари»да ишлаш учун маълум миқдордаги талабалар ва ходимларни ажратиш талаби мавжуд. Шу билан бирга, таъкидланганидек, «пунктлар» таркибига киритиш муайян талабалар ва ходимларнинг розилигисиз ёки ҳатто олдиндан огоҳлантирмасдан туриб содир бўлади. 

Украина разведкаси маълумотларига кўра, Новосибирск давлат педагогика университети ва Томск политехника университети ходимлари ҳам шундай буйруқ олган. «Эҳтимол, сафарбарлик 1 апрель - баҳорги ҳарбий хизматга чақирув бошланишидан олдин амалга оширилади. Агар керак бўлса, чақирув бошланиши кечиктирилиши мумкин», - дея тахмин қилмоқда Украина разведкаси. 

Мавзуга оид