Хитойнинг “Huaneng Renewables Corporation” ва “Poly Technologies” компаниялари консорциуми билан Жиззах ва Тошкент вилоятларида 2000 MW қувватли ФЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланиши. 20 феврал / Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги вазирлик делегацияси бир ҳафта давомида Хитойда бўлиб қайтди. Ўзбекистон делегатлари қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича Хитой компаниялари билан музокаралар ўтказмоқда.

Айни пайтгача иккита келишувга эришилгани ҳақида хабар берилди:

  • Хитойнинг CEEC Energy давлат корпорацияси билан Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 MW бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича меморандум имзоланди.
  • “Huaneng Renewables Corporation” ва “Poly Technologies” компаниялар консорциуми билан Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 MW бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Ҳар иккала лойиҳа бўйича ҳам инвесторлар 2 млрд доллардан (иккита лойиҳага 4 млрд доллар) тўғридан тўғри инвестиция киритиб, илк қувватларни йил охиригача, режадаги барча қувватларни эса 2024 йил охиригача ишга туширишини маълум қилган.

Эътиборлиси, охирги йилларда шаклланган анъана – қуёш ва шамол электр станциялари бўйича лойиҳаларни халқаро тендер орқали аниқлаш тартиби бу лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилгани йўқ. Хитой компаниялари тўғридан тўғри танлаб олинмоқда. Боз устига, улар қурадиган станциялар ишлаб чиқарган электр энергиясини давлат қанча нархда кафолатли сотиб олиши расмий хабарларда очиқланмади.

Kun.uz бу борадаги айрим саволларга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан жавоб олди. Унинг сўзларига кўра, кафолатли харид тарифлари очиқланмаганига сабаб – дастлабки келишувларга эришилган бўлса-да, нарх борасидаги музокаралар давом этяпти