Туркияда 5 магнитудадан ортиқ янги зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Anadolu давлат ахборот агентлиги хабар берди. 

Ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 13:27 да марказий Ниғде вилоятида сезилган. Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила манбаси тахминан 7 км чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ. 

6 феврал куни эрталаб Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимолида кучли зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳар икки давлатда ҳалок бўлганлар сони 50 минг кишига яқинлашмоқда, шундан 45 мингга яқини Туркияда. 

Шундан сўнг, бир неча ҳафта давомида «афтершок» деб аталадиган такрорий зилзилалар юз берди, уларнинг баъзилари жуда кучли бўлди.