Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда поездлар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
Мамлакат марказида йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг жасадларини олиб чиқаётган қутқарувчилар қурбонлар сони ортишидан хавотирда.
Грециядаги темирйўл ҳалокати натижасида, янгиланган маълумотларга кўра, камида 38 киши ҳалок бўлди, 66 киши жароҳат олди, деб хабар қилди мамлакат расмийлари 1 март, чоршанба куни эрталаб. Ҳодиса кеча Греция марказидаги Лариса шаҳри яқинида содир бўлган: йўловчи ва юк поездлари ўзаро тўқнашувидан сўнг йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетган.
Hellenic Train операторига кўра, Афинадан Салоникига кетаётган йўловчи поездида камида 350 киши бўлган. Касалхонага ётқизилган 66 жабрланувчидан олти нафари реанимацияда. Бундан ташқари, олти киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти. Қутқарувчилар ҳалок бўлганлар ва тирик қолганларни қидиришда давом этмоқда. Улар қурбонлар сони ортишидан хавотирда.
Ахборот агентликларининг хабар беришича, вагонлардан бири бутунлай вайрон бўлган, қутқарувчилар ичкарига кира олмаяпти. Бошқа вагонлар қисман вайрон бўлган, баъзилари ёниб кетган. Греция оммавий ахборот воситалари ҳодисани мамлакат тарихидаги энг йирик темирйўл ҳалокати деб атади. Қутқарув ишларига 150 нафар фавқулодда хизмат ходими, 40 дона махсус техника ва кранлар жалб қилинган.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026