Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди
Исроилда суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши намойишчилар Тел-Авивдаги бир қанча кўчаларни тўсиб қўйишди, полиция сув пуркагичлар ва шовқин гранаталаридан фойдаланган. 40 га яқин киши ҳибсга олинган.
Исроилда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига қарши намойишлар 1 март, чоршанба куни полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Намойишчилар Тел-Авивдаги бир қанча кўчаларни тўсиб қўйишди, полиция сув пуркагичлар ва шовқин гранаталаридан фойдаланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, 39 киши қўлга олинган. AFP ахборот агентлигининг хабар беришича, камида 11 нафар яраланган намойишчи шифохоналарга етказилган.
Associated Press ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг рафиқаси Сарани қутқаришга мажбур бўлганини ёзади. Намойишчилар у бўлган сартарошхонани ўраб олишди. «Мамлакат ёнмоқда, Сара эса сочини олдиряпти», деб ҳайқирди намойишчилар. Натижада уни полиция машинасида салондан олиб чиқишди, оломон эса: «Уят!» деб бақирган.
Нетаняхунинг ўзи полиция ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, телевидение орқали намойишчилар «қизил чизиқни кесиб ўтганини» айтди. «Намойиш қилиш ҳуқуқи мамлакатни анархияга ботириш учун лицензия эмас», деди у. «Биз қонунни бузишга ва зўравонлик қилишга йўл қўймаймиз - Ховарда ҳам, Тел-Авивда ҳам, бошқа жойда ҳам».
Суд-ҳуқуқ ислоҳоти Исроилнинг 2022 йил охирида қасамёд қилган янги ўта ўнг ҳукуматининг асосий лойиҳаларидан биридир. Мамлакатда минглаб норозилик намойишлари бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда - ислоҳот январь бошида эълон қилинганидан бери.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026