Зеленский Россия номини Московия деб ўзгартиришни ўрганиб чиқиш учун топшириқ берди
Украина президентининг сайтида Россия номини Московия деб ўзгартириш тўғрисидаги петиция расмий кўриб чиқиш учун зарур бўлган 25 минг овоз тўплади.
Украина президенти Володимир Зеленский бош вазир Денис Шмиҳалга Россия номини украин тилида Московия деб ўзгартириш имкониятини «ҳар томонлама ишлаб чиқиш»ни топширди. Бу ҳақда 10 март, жума куни Зеленскийнинг президент сайтида эълон қилинган тегишли петицияга берган жавобида маълум қилинди.
2022 йил 23 ноябрда эълон қилинган петицияда президент кўриб чиқиши учун зарур бўлган 25 мингдан ортиқ имзо тўпланган. Унинг муаллифи Московия - Россиянинг тарихий номи, деб ҳисоблайди, у XVI-XIX асрларда, Пётр I давлатни Россия империяси деб эълон қилганидан кейин «кўплаб тарихий хариталарда» топилган. Петицияда, шунингдек, «русча» атамасини «москвача», «Россия Федерацияси» атамасини «Москва федерацияси» билан алмаштириш таклиф қилинган.
«Петицияда кўтарилган масала тарихий-маданий контекстда ҳам, юзага келиши мумкин бўлган халқаро ҳуқуқий оқибатларни ҳисобга олган ҳолда ҳам синчковлик билан ўрганишни талаб қилади. Бунга, хусусан, илмий муассасаларни жалб қилиш зарур», деб жавоб берди Зеленский.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Украина президентининг буйруғини «Украинадан «анти-Россия» яратишга уринишнинг яна бир далили» деб атади.
Мавзуга оид
12:15 / 12.11.2024
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда. Зеленскийнинг офисидагилар бу ҳақда қандай фикрда?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
14:41 / 26.04.2023
Зеленский Чернобил аварияси 37 йиллиги муносабати билан АЭС бўйича шантажга йўл қўймасликка чақирди
08:29 / 21.04.2023