Баҳодиржон Сиддиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олмалиқ кон-металлургия комбинатидаги манба Kun.uz'га хабар бермоқда. Айни маълумотни Davletovuz канали манбаси ҳам тасдиқлаган.

Баҳодиржон Сиддиқов2017−2018 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари бўлган, 2019 йил февралидан 2020 йил январигача «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилганди.

Сўнгги вақтларда у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Gazeta.uz нашри эътибор қаратишича, феврал ойи бошида у Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Россиянинг «Газпром» компанияси раҳбари билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон делегацияси таркибида бўлган эди.

Баҳодиржон Сиддиқовнинг меҳнат фаолияти

  • 1999–2000 – «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ техник ходими;
  • 2001–2004 – «ЎзЛИТИнефтгаз» МХК муҳандис-конструктор, кичик илмий ходим;
  • 2004–2006 – 1-тоифали муҳандис ва «ЎзЛИТИнефтгаз» бўлими бошлиғи в.б;
  • 2006–2007 йилларда – «Ўзтяжнефтгазхимпроект» Давлат лойиҳа институти лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини баҳолаш бўлими бошлиғи;
  • 2007–2009 – Иқтисодиёт вазирлиги ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
  • 2009–2010 йилларда – «Ўзбекнефтгаз» қошидаги «Нефтегазинвест» ДК директори;
  • 2010–2011 йилларда – Uzbekistan GTL ҚК корпоратив масалалар бўйича директор ўринбосари;
  • 2011–2012 – Uzbekistan GT ҚКнинг корпоратив масалалар бўйича директори;
  • 2012–2016 йиллар – Uzbekistan GT ҚКда молия директори;
  • 2016–2017-йилларда «Ўзбекнефтгаз» прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи – «Нефтегазинвест» МЧЖ директори;
  • 2017–2017 йилларда – «Ўзбекнефтгаз» АЖ истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи – «Нефтгазинвест» директори;
  • 2017–2018 йилларда – «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари;
  • 2018–2019-йилларда – Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи.