Украинада урушнинг 392-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 22 мартга ўтар кечаси Россия Украинага Эрон дронлари билан ҳужум қилди. Киев областида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган.
- 22 март куни кундузи Запорижжя шаҳридаги кўп қаватли уйга икки ракета келиб урилди. Тинч аҳоли вакилларидан бири киши ҳалок бўлиб, 34 киши жабрланган.
- Жаҳон банк ҳарбий ҳаракатлардан кейин Украинани тиклашга кетадиган харажатларни қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқди. Энди бу миқдор 411 миллиард долларни ташкил этмоқда. 2022 йил сентябрида тиклаш харажатлари 349 миллиард долларга баҳоланган эди.
- Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги ва Харкив области ҳудудидаги позицияларига ташриф буюрди. У Украина қўмондонлиги ҳисоботини тинглади ва ҳарбийларга мукофотлар топширди.
- Россия судлари уруш бошланганидан бери сўроқсиз ҳарбий хизмат жойини ташлаб кетиш, буйруқларни бажармаслик, дезертирлик ва сафарбарлик даврида қатъийлаштирилган бошқа моддалар бўйича 247 та ишда ҳукм чиқарган.
Куннинг асосий воқеаси. Киев области ва Запорижжяга зарбалар
22 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Украина ҳудуди бўйлаб Эрон ишлаб чиқарган «Shahed-136» дронлари орқали ёппасига ҳужум уюштирди. Киев областида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган. Фуқаролик объекти шикастланган — бу айнан қандай бино бўлганига аниқлик киритилмаган.
22 март куни кундузи Украина назоратидаги Запорижжя шаҳрида россияликларнинг икки ракетаси тўққиз қаватли уйга келиб урилди. 34 киши тан жароҳати олган, уларнинг 29 нафари шифохонага ётқизилган. Бир киши шифохонада вафот этган.

































