Хоразмда давлат амалдорлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жинсий зўравонлик қилгани ва бу учун уларга 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси қўллангани жамоатчиликни ларзага солди. Фаолларнинг кўпчилиги суд қароридан бутунлай норозиликларини билдирган бўлса, яна бир гуруҳи эса Ўзбекистонда боқувчиси йўқ болаларни ҳимоя қилиш тизими тўлиқ шаклланмагани ҳақида ёзмоқда.

Блогер, жамоат фаоли Азиза Умарова болаларни васийликка олиш масаласида халқаро стандартлар масаласида мутахассислар таклифларини ёзиб чиқди.

Унга кўра:

  • Зудлик билан ягона ёндашувга эга бўлган ижтимоий ҳимоя бўйича алоҳида муассаса яратиш лозим (ёки ҳеч бўлмаганда ҳозирги Бандлик, камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошида агентлик сифатида. Вазирлик номини “Бандлик, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя” деб номлаган ҳолда).
  • Бу орган барча институционал, оилавий ҳимоя шаклларининг халқаро стандартларга мувофиқ назоратини ўз зиммасига олиши, болалар ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириши даркор. Ходимлар ижтимоий-гуманитар йўналиш, соҳа вакиллари бўлиши зарур.
  • Республикада, вилоятда, туманда зарур штатга эга бўлган ижтимоий хизматлар жорий этиш лозим ҳамда уларнинг таркиби ҳозиргидай кучишлатар соҳа вакилларидан иборат бўлмаслиги керак.
  • Ижтимоий хизматлар ҳамжамиятлар даражасида фаолият юритиши зарур. Муассасалар ёпилишида пул маблағлари болалар жойлаштирилган оилаларга ўтказилиши керак.
  • Меҳрибонлик уйларини ёпишдан аввал болаларни қарамоғига оладиган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тармоғини яратиш мақсадга мувофиқ эди. Бу эса амалга оширилмади.

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ҳолат юзасидан Сенат, Олий Суд, Адлия, ФВВ ва Болалар Омбудсмани берган баёнотларни “сохта ачинишларга бой”, деб таърифлади. У блогер Ирина Матвиенко жиноят ҳақида 2023 йилнинг феврал ойи бошида Сенат мажлисида ҳаммага гапириб бергани ва бундан сенаторлар, Олий суд, Адлия вазирлиги ва бошқа кўплаб ташкилотлар вакиллари хабар топгач ҳам жиддий чора кўрилмаганини