Биринчи рейслар қуйидаги йўналишларда бўлади:
- Тошкент – Термиз – Тошкент (ҳафтасига 2 марта);
- Тошкент – Навоий – Тошкент (ҳафтасига 2 марта);
- Тошкент – Наманган – Тошкент (ҳафтасига 4 марта);
- Тошкент – Қарши – Тошкент (ҳафтасига 4 марта);
- Тошкент – Бухоро – Урганч – Бухоро – Тошкент (ҳафтасига 5 марта);
- Тошкент – Самарқанд – Урганч – Самарқанд – Тошкент (ҳафтасига 7 марта).
“Бизда учта самолёт мавжуд бўлса-да, биз туроператорлар томонидан тавсия этилган қулай учиш ва келиш вақтларини таъминлаган ҳолда учиш жадвалига энг оммабоп йўналишларни киритмоқдамиз. Биз нафақат Тошкентни вилоятлар билан, балки вилоятларни ҳам ўзаро боғлашга ҳаракат қилдик. Янги самолётлар келиши билан, жадваллар ўзгаради ва кенгаяди”, – дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.
Биринчи босқичда уч хил тарифдаги чипталар таклиф этилмоқда:
- “Oddiy” тарифи: Қўл юки 5 кг гача (габарити 40х30х20 см дан ошмаслиги керак). Багаж – йўқ. Чиптани қайтариш ёки қайта расмийлаштириш имконияти – йўқ.
- “Oson” тарифи: Қўл юки 5 кг гача. Багаж – йўқ. Чиптани қайтариш ёки қайта расмийлаштириш имконияти – бор.
- “Omad” тарифи: Қўл юки 5 кг гача. Багаж – 20 кг гача. Чиптани қайтариш ёки қайта расмийлаштириш имконияти – бор.
Таъкидланишича, авиачипталар нархи 180 минг сўмдан бошланади. Багаж кўзда тутилмаган тарифларда қўшимча тўлов эвазига багаж олиб кетиш имконияти борасида маълумот берилмаган.
Silk Avia Рамазон ҳайити байрами ва сотувлар бошланиши муносабати билан акция эълон қилган: 30 апрелгача барча йўналишларга исталган тарифдаги чипталар энг арзон “Oddiy” тарифи нархида – маршрутга қараб 17 евродан 35 еврогача сотилади, дейилади расмий хабарда.
Чипталарни silk-avia.com

















