Қабулга оз қолди

Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади.

Ижодий имтиҳон олинадиган олий таълим муассасалари:

хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган:

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти;
  • Тошкент давлат шарқшунослик университетининг фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига;
  • Тошкент давлат педагогика университети;
  • Қўқон давлат педагогика институти;
  • Нукус давлат педагогика институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Абитуриентлар my.uzbmb.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали рўйхатга олинади.

Рўйхатдан ўтиш учун абитуриентлардан фақатгина 2 та ҳужжат: биометрик паспорт ёки ID-карта ва умумий ўрта таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Сертификатлар ҳақида

Асосий тестга қадар абитуриентларда умумтаълим фанларидан миллий сертификат ва B2 даражадаги тил билиш сертификатини олиш имкони бор.

B2 ва ундан юқори даражадаги сертификат чет тили блогидан максимал балл беради.

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат эса энг юқори баллнинг 60 фоиздан 85 фоизигача тўплаганларга ўзлаштириш фоизига мос равишда ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл, энг юқори баллнинг 86 фоизи ва ундан юқори балл тўплаганларга ушбу фандан белгиланган максимал балл