Ўзбекистон | 13:48 / 17.06.2023
16531
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бир йилда АҚШга уран етказиб бериш ҳажмини қарийб 80 фоизга оширди

Ўзбекистон уранининг АҚШ бозоридаги улуши 11 фоизга етди ва Канада, Қозоғистон ва Россиядан кейинги ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Коммерсантъ

2022 йилда Ўзбекистон АҚШга уран экспортини қарийб 80 фоизга оширди, деб ёзади «Коммерсант» EIA ҳисоботларига таяниб.

Ўтган йили Ўзбекистондан уран экспорти 4,44 миллион фунт U3O8 эквивалентини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 78 фоизга ўсди. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Америка бозоридаги улуши 11 фоизгача ўсди. 

АҚШ уран хомашёсининг 95 фоиздан ортиғини хориждан сотиб олади. Ураннинг асосий етказиб берувчиси 27 фоиз (11,1 миллион фут) улуши билан Канададир. Кейинги ўриндаги Қозоғистон барча таъминотнинг чорак қисмини (10 миллион фут) таъминлайди. Учинчи ўринда 11,7 фоиз улуш билан Россия жойлашган.

2022 йил март ойида АҚШ президенти Жо Байден Россиядан энергия ташувчилар импортини тақиқлашини эълон қилди. Бироқ, АҚШ расмийлари Россия уранига қарши санкцияларни қўлламади. Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда Америка атом электр станцияларининг уранга бўлган эҳтиёжининг қарийб ярмини қоплайди.

Мавзуга оид