Гуржистон Испаниядан ўзиб кетди

А гуруҳи

Норвегия – Шотландия 1:2
Голлар: 1:0 – 61, пеналти Ҳоланд, 1:1 – 87 Дайкс, 1:2 – 89 Маклин.
Норвегия – Нюланд, Рюэрсон, Страннберг, Эстигор, Мелинг, Эурснес (Торстведт, 84), Берг (Ларсен, 84), Эдегор, Солбаккен (Берге, 63), Серлот (Элюнусси, 79), Ҳоланд (Дэли, 84).
Шотландия – Ганн, Хики, Тирни (Купер, 65), Ҳендри, Портеус (Маклин, 79), Робертсон, Макгрегор (Гилмор, 78), Мактоминей, Макгинн (Хайем, 90), Кристи (Армстронг, 79), Дайкс.
Огоҳлантиришлар: Макгинн (37), Ҳендри (40), Тирни (53), Портеус (60).

Ҳоланд Чемпионлар лигасидаги ғалабани қизғин нишнлаган жамоадошларидан фарқли ўлароқ — қатъий режимга амал қилади ва соғлом турмуш тарзи тарафдори. Шундай экан, у бошланғич таркибда майдонга чиқди. АПЛнинг энг яхши тўпурари биринчи бўлимда майдон марказида рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо Ҳендри уни сариқ карточка эвазига тўхтатиб қолди.

Скандинавларда 45 дақиқаликдаги ягона имконият Серлотнинг бош билан дарвозабон турган жойга зарба йўллаши бўлди. Норвегиянинг бир соатлик ҳаракатлари самара келтирди — Ҳоландни жарима майдони ичида ушлаб қолишди ва унинг ўзи белгиланган пеналтини аниқ ижро этди. Лекин бу гол мезбонларни руҳлантирди дейиш қийин. Улар йўқ жойдан гол уришди ва йўқ жойдан гол ўтказишди. Бу вақтда захирага олиб бўлинган Ҳоланд захира ўриндиғида шок ҳолатида Эстигор Дайксга гол совға қилишини томоша қилишга мажбур бўлди.

Норвеглар ўзига келиб улгурмасидан Дайкс жарима майдони ичидаги саросималикдан фойдаланиб, Маклинни зарба бериш нуқтасига чиқарди.

Испанлар Миллатлар лигаси финалига тайёргарлик кўраётганида Шотландия уч турда уч ғалаба эвазига гуруҳда яккапешқадам бўлиб олишди. Норвеглар эса уч ўйинда атиги бир очко олишди ва бу ҳақиқий фалокат. Скандинавлар Ҳоланд ва Эдегор, шунингдек «Наполи», «Рома», «Бенфика», Дортмунднинг «Боруссия» ва «Реал Соседад» клубларида ўйновчи номдор футболчилари билан ҳам ўз салоҳиятини юзага чиқара олмаяпти.

Кипр – Гуржистон 1:2
Голлар: 0:1 – 31 Микаутадзе, 1:1 – 39, пеналти Питтас, 1:2 – 84 Давиташвили.