Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда машинасига антенна ўрнатиб, ахлоқсиз сўз ишлатган шахснинг отасига чора кўрилди
Автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Ижтимоий тармоқларда фуқаро “Матиз” русумли автомашинасига рухсат этилмаган антенна қурилмасини ўрнатиб, ахлоқсиз сўз ишлатгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси унинг отасига чора кўрилганини маълум қилди.
Билдирилишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ҳаракатларни Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган фуқаро Ж.Д. содир этгани аниқланган.
Ж.Д.нинг отаси, 1984 йилда туғилган К.Ю.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда 125-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Мавзуга оид
12:03 / 31.10.2025
Toyota янги IMV Origin моделини тақдим этди: бу машинани ҳар ким ўзи йиғади
12:07 / 22.09.2025
Ўзбекистонга олиб кириладиган машиналарни экологик сертификатлаш бекор қилинади
11:42 / 03.07.2025
Божхона қўмитаси пул эвазига машиналарни Тожикистонга ўтказиб берган шахсларни фош қилди
08:38 / 02.05.2025