Тезюрар электропоездлар фақат Talgo компаниясидан харид қилинмайди — “Ўзбекистон темирйўллари”
Компания айни пайтда Talgo’дан ташқари Stadler, Skoda, Hyundai, CAF, Siemens, Alstom, Hitachi, Pesa, CRRC-Dalian каби машҳур ишлаб чиқарувчилар билан ҳам тезюрар электропоездлар сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.

Фото: tashtrans.uz
Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дунё» ахборот агентлиги 28 июнь куни Talgo компаниясининг 4 та тезюрар электропоезди Испаниядан Ўзбекистонга етказиб берилиши ҳақида хабар берди. Хабарда Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жаҳонгир Ғаниев Patentes Talgo компанияси президенти Карлос Паласи Ориол билан учрашувда Ўзбекистон томонида Talgo-250 поездларини харид қилишни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилгани ҳақида сўз боради.
Давлат ахборот агентлигининг ушбу хабарини бошқа ОАВ, жумладан, Kun.uz ҳам тарқатди. Бироқ “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот хизматига кўра, расмий манбада эълон қилинган хабар нотўғри талқин этилган.
Раддияда компания томонидан яқин йиллар ичида юқори тезликда ҳаракатланувчи тезюрар поездлар сонини яна 4 тага кўпайтириш режалаштирилгани, лекин бундай электропоездларни фақатгина Talgo компаниясидан эмас, балки дунёдаги кўзга кўринган компаниялардан харид қилиш кўзда тутилгани таъкидланади.
“Бугунги кунда “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамиятининг мутасадди мутахассислар томонидан мазкур йўналишдаги дунёнинг етакчи компанияларининг таклифлари ўрганилмоқда. Бунда мамлакатимизнинг ўзига хос қиш ва ёз мавсумидаги иқлим шароитлари инобатга олинмоқда, йўловчиларни ташиш шароит ва қулайликлари, йўловчилар сиғими ва бошқа жиҳатлар ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ 34 та замонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилган. Қайд этилишича, замонавий электропоездларни харид қилиш бўйича ҳозир Stadler, Skoda, Talgo, Hyundai, CAF, Siemens, Alstom, Hitachi, Pesa, CRRC-Dalian каби дунёнинг энг илғор компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ делегациясининг Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлигида ўтган йилнинг июлида ташкил этилган учрашувда ҳам ушбу масала муҳокама қилинган, сотиб олиниши режалаштирилган янги поездлар «Бухоро-Урганч-Хива» йўналишида фойдаланиши очиқланганди.
Шу кунгача «Ўзбекистон темирйўллари» томонидан Talgo-250 русумидаги 6 та тезюрар электропоезд харид қилинган. Охирги партия 2021 йилда олиб келинган.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ўтказилган йиғилишда Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилаётганини айтганди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Медведев: Европа Иттифоқи - Россия учун «тўғридан тўғри таҳдид»
Жаҳон | 07:34
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
Мавзуга оид

21:42 / 18.06.2025
Қўшмачи “проводник”: поезд купеси ишратхонага айлантирилгани аниқланди

09:53 / 17.06.2025
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

19:08 / 09.06.2025