Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия фуқароларига Россияни тарк этиш тавсия қилинди
«Россиядаги вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди», деди Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси. Британия расмийлари агар у ерда бўлиш зарурати бўлмаса, мамлакатни тарк этишни тавсия этди.
Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси / Фото: skynews
Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси Британия фуқароларини у ердаги вазият олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатда экани сабабли Россияни тарк этишга чақирди. Элчи Дебора Броннертнинг хабари 5 июль, чоршанба куни дипломатик миссиянинг Twitter ва Telegram’ида эълон қилинди.
«Биз оғир ва кескин даврда яшаяпмиз ҳамда сўнгги бир неча ҳафтадаги воқеалар Россияда ҳамон барчамизни ташвишга солмоқда», — дейилади мурожаатда.
«Уруш Украинага даҳшатли зиён етказмоқда, бироқ у Россия ва бутун дунёга ҳам зарар келтирмоқда. Кўриб турганимиздек, Россиядаги вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди», - деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Британия расмийлари Россияга бормаслик ва агар у ерда бўлиш зарурати бўлмаса, мамлакатни тарк этишни маслаҳат беришда давом этмоқда. Россиядагилар Британия Ташқи ишлар вазирлигининг барча тавсияларига амал қилишлари керак, дея қўшимча қилди Броннерт.
Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ва Екатеринбургдаги Бош консуллиги ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
АҚШ ҳукумати ўз фуқароларига уруш бошланганидан кўп ўтмай Россияни тарк этишни тавсия қилди. Шу пайтгача Германия ҳукумати Россияга саёҳат қилишдан тийилишни маслаҳат берган.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026