Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини эълон қилди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси навбатдан ташқари президент сайлови жараёни бўйича баёнот эълон қилди.
Баёнотда айтилишича, элчихона “Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини юқори баҳолайди ва сайлов участкаларида улар президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаётганини қайд этади”.
“Президент Мирзиёев ўзининг янги мандатини қабул қилаётган бир пайтда, АҚШ унинг ислоҳот ва бошқарув дастурини амалга оширишда, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ёрдам беришга тайёр”, — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, агар бу тамойилларга амал қилинса, улар вакиллик бошқарувининг асоси ҳисобланади.
“Биз президент Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукумати билан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, таълим, ҳуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга интиламиз”, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.
Мавзуга оид
22:32
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026