Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Япониянинг Human resources компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда қурилиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларига бир йилда минг нафаргача Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусида икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

















