18:22 / 20.07.2023
11443

Туркия суди Қуръонни ёқиб юборган Палуданни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди

Аввалроқ Туркия Бош прокуратураси унга нисбатан тергов бошлаган эди.

Фото: Anadolu Agency

Туркиянинг Анқара шаҳри жиноят суди Даниянинг ўта ўнгчи «Stram Kurs» партияси раҳбари Расмус Палуданни ҳибсга олишга ордер берди.

Аввалроқ, Туркия Бош прокуратураси 21 январь куни Стокҳолмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръон ёқиб юборилгани муносабати билан Палуданга нисбатан тергов бошлаган эди.

Палуданга «аҳолининг бир қисми томонидан қабул қилинган диний қадриятларни омма олдида ҳақорат қилиш» айблови қўйилган.

Тергов доирасида Бош прокуратура судга Палуданни «кўрсатма бериш учун» ҳибсга олиш сўрови билан мурожаат қилган. Суд аризани қаноатлантирган.

Палудан 2018 йилдан буён юзга яқин аксилисломий манифестацияларни уюштирган. 2019-2020-йилларда Дания суди томонидан ирқчилик, диффамация ва автомобилни хавфли бошқаришда айбдор деб топилиб, шартли қамоқ жазосига ҳукм этилган. 2023 йил январь ойида Швециядаги Туркия элчихонаси ва Даниядаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборган.

Палудан Дания ва Швеция фуқаролигига эга. Ушбу мамлакатларнинг Туркия суди қарорига муносабати ҳозирча маълум эмас.

Top