Россия Давлат думаси 20 июль, пайшанба куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда мактаб ўқувчиларини «ижтимоий фойдали меҳнат»га мажбурий жалб этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. 

«Таълим тўғрисида»ги қонунга янгилик киритилмоқда, ундан мактаб ўқувчиларини ота-оналарнинг розилигисиз меҳнатга жалб қилишни тақиқловчи норма чиқариб ташланди. «Таклиф этилаётган янгиликлар ўқувчилар таълим дастурида кўзда тутилган, ёши ва психофизик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар мактаб ичида тозалик ва тартибни сақлаш, ижтимоий фойдали меҳнатда иштирок этиш мажбуриятига эга бўлади», — дейилади қонун лойиҳаси тушунтириш хатида. 

Ҳужжат муаллифлари фикрича, «ижтимоий фойдали меҳнат»ни дарахт ва гул экиш, мактаб тадбирларида қатнашиш, кутубхона ёки музейда ёрдам бериш деб ҳисоблаш мумкин. 

Бундан ташқари, депутатлар мактабдаги «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари» («ОБЖ») фанини «Ватан хавфсизлиги ва ҳимояси асослари» деб қайта номлаш учун овоз берди. Ўзгартиришлар фанда бошланғич ҳарбий тайёргарлик ҳамда «экстремизм ва терроризмга қарши курашиш асослари» модулининг пайдо бўлишини назарда тутади. 

Мавзу, шунингдек, Россия қуролли кучларининг тузилишини ва бошланғич машқлар ва жисмоний тайёргарликни ўрганишни ўз ичига олади. Машғулотлар мажбурий бўлади, улардан қатнашишдан бош тортиб бўлмайди.