Beeline Uzbekistan 2023 йилда роуминг хизматларидан фойдаланаётган сайёҳларни ҳисоблаб чиқди. 2022 йилнинг биринчи олти ойи билан солиштиришда, сайёҳлар сони анча кўпайди, бундан бир йил муқаддам йўловчи ташиш ва дам олиш бозори ҳали ҳам пандемиядан тикланиб келаётган эди. Мижозларнинг хоҳиш-истакларининг таҳлили шуни кўрсатадики, таътил ва хизмат сафарлари учун роуминг пакетларининг хариди атиги бир йил ичида икки бараварга кўпайган.
Дарвоқе, ўзбекистонликлар таътил ёки бизнес юзасидан боришни маъқул кўрадиган етакчи мамлакатлар ҳам ўзгарди. Қўшни давлатлар орасида анъанага кўра Қозоғистон ва Қирғизистон пешқадамликни эгаллаб туришибди, олдинги йил билан солиштирилса, таътилни Грузия ва Озарбайжонда ўтказишни қарор қилган ўзбекистонликлар сони 4.5 бараварга ортди.
Узоқ хориж мамлакатлари орасида энг катта талабга эга учта мамлакат аввалгидек Туркия, БАА ва Саудия Арабистони бўлиб қолмоқда. 2023 йилнинг июль ойида бешталикка Хитой ва Корея кирди, олдинги йили эса ўзбекистонликлар кўпроқ Миср ва Германияга боришган эди.
— Биз нафақат роуминг пакетлари катта талабга эга бўлиб бораётганини, балки умуман олганда, тармоқ фойдаланувчилари хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришларни ҳам кузатяпмиз. Ҳозирда қабул қилувчи мамлакатда SIM-карта харид қилмай, балки интернет ва қўнғироқлар учун дақиқалар киритилган ҳамёнбоп роуминг пакетларини улаётган мижозларимизнинг сони ортиб бормоқда”, — дейди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
— 2023 йилнинг ёзида мижозларимизга қулайлик яратиш мақсадида биз Ўзбекистондан ташқарида алоқа хизматларидан фойдаланиш пакетларига тубдан янги ёндашувни ишлаб чиқдик. Янги роуминг пакетларида мамлакатлар рўйхати 85 тагача кенгайтирилди, бунда биз нархларни ҳудудларга боғлашдан воз кечдик ва ягона таклифлар яратдик. Эндиликда мижозларимиз бир мамлакатдан бошқасига роуминг таклифларини алмаштирмасдан саёҳат қилишлари мумкин.
Beeline Uzbekistan мижозлари учун роуминг тўплами амал қиладиган янги мамлакатлар рўйхатига бир қатор бошқа давлатлар, масалан, Австралия, Албания, Баҳрайн, Босния ва Гертсеговина, Гренландия, Греция, Доминикан Республикаси, Иордания, Ирландия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Македония, Малта, Марокаш, Мексика, Мўғулистон, Нигерия, Янги Зеландия, Уммон, Фаластин, Сейшел ороллари, Сербия, Словения, Тайван, Танзания, Хорватия, Черногория, Швеция, Эстония, Жанубий Африка киради.
Шунингдек, Beeline Uzbekistan роуминг хизматларини улаш жараёнини содда ва тушунарли қилди. Энди мижозлар алоқада қолишлари учун қулай бўлган ҳажмда дақиқалар ва гигабайтларни ўз ичига олган ягона пакетни танлашлари мумкин.
















