Абдуқодир Мўминов устидан суд бошланди
Иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда, унда ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди. Мўминов Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича айбланяпти. Иш доирасида 14 нафар жабрланувчи бор.
Бугун, 25 июл куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича илк суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “Oynaga qarang” МЧЖ раҳбари Абдуқодир Мўминов Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айбланмоқда:
- 141-1-модда (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а », «б» бандлари;
- 165-модда (Товламачилик) 3-қисми «а» банди;
- 168-модда (Фирибгарлик) 3-қисми «б», «в» бандлари, 4-қисми «а» банди;
- 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми;
- 28-211-модда (Пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» банди.
Бу ишни жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси Сардорбек Содиқов кўриб чиқади.
“Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади”, дейилади Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов томонидан берилган расмий ахборотда.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.
Блогер 2023 йилнинг 8 февралида ҳибсга олинганди. Тошкент шаҳар ИИББ Абдуқодир Мўминовни интернетда видео тарқатиш орқали жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 10 минг доллар сўраб, шундан 3800 долларини олганликда, бошқа бир ҳолатда эса саҳифасида танқидий видеони чиқармаслик эвазига 70 минг доллар сўраганликда айблаган эди.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
17:40 / 22.11.2024
Блогер Қобил Дўсов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
19:44 / 19.11.2024