«Буюк Британия Хавфсизлик вазири ва Парламенти аъзоси Том Тугендхат жаноблари билан самимий суҳбатлашдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, мулоқот давомида салоҳиятни ошириш, тажриба алмашиш, минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

«Энг муҳими, халқларимиз манфаатлари йўлида хизмат қилиш масалалари муҳокамамиз марказида бўлди», дейди Бахтиёр Саидов.