“Ҳаётни ҳозирдан бошланг” шиори остида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ва республика бўйлаб аҳолини сифатли, замонавий маиший техника, уй жиҳозлари ва кўплаб керакли маҳсулотлар билан таъминлаш йўлида хизмат қилиб келаётган ISHONCH дўконлар тармоғи жорий йилнинг июл ойида яна 7 та янги дўконни ишга туширди. Эндиликда қуйидаги манзилларда яшовчи аҳоли ҳам кенг ассортиментдаги маҳсулотларни муддатли тўлов асосида Хоразм вилоятининг Шовот тумани, Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманлари, Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани, Тошкент вилоятининг Келес, Бўка ва Зангиота туманларида харид қилиш имкониятига эга. 

Таъкидлаш жоизки, ISHONCH компанияси аллақачон республика аҳолиси орасида обрў қозонган бўлиб, ўзининг ривожланиш йўлида бир қатор катта ютуқларга эришган.  Шу жумладан, компаниянинг 2022 йилда ҳудудлар қамрови бўйича Ўзбекистондаги етакчи ноозиқ-овқат ритейли унвонига сазовор бўлгани ҳам унинг муваффақиятли фаолиятидан далолат беради. Бугунги кунда ISHONCH дўконлар тармоғи таркибига кирувчи филиаллар сони 90 дан ошди. Юртимизнинг барча ҳудудларида аҳолининг яшаш тарзини янада яхшилашни асосий мақсади қилиб олган компания ушбу йўналишда жадал суръатларда кўзланган ишларни амалга оширмоқда.

Ҳар бир дўконда 7000 дан зиёд маҳсулот турлари тақдим этилган бўлиб, бу харидорлар учун барча керакли маҳсулотларни бир жойда харид қилиш имкониятини яратади. ISHONCH дўконлар тармоғидан маҳсулотларни муддатли тўловга харид қилишнинг бир қатор қулайликлари мавжуд:

  • маҳсулотлар кўплиги ва танлов кенглиги;
  • харидлар учун кафолатланган бонуслар;
  • бепул етказиш ва ўрнатиш хизматлари;
  • харидни амалга ошириш учун қулай шароитлар;
  • 12 ойгача муддатли бўлиб тўлаш имконияти;
  • расмийлаштириш учун паспорт кифоя (пенсионер ва расмий даромадга эга шахслар учун);
  • акциялар, чегирмали таклифлар ва ҳоказо.

ISHONCH дўконларига ташриф буюрган харидорларга сифатли хизмат кўрсатишда, уларга зарур маҳсулотни танлашда ёрдам бериб, керакли маълумотлар билан таъминлашда ходимларнинг ҳиссаси шубҳасиз катта. Ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари доирасида махсус ишлаб чиқилган ўқув дастурлари орқали ўқитилади, мунтазам равишда ўз малакасини ошириб боради, аттестациялардан ўтади. Компанияда ишлаш истагида бўлганлар ўз анкеталарини Telegram орқали