10:09 / 27.07.2023
20085

Ўртоқлик ўйини. 8 та гол урилган ўйинда «Арсенал» «Барселона»ни мағлуб этди

Европа клублари мавсум олди ўртоқлик ўйинларини ўтказишда давом этмоқда.

Фото: Арсенал

АҚШдаги турне доирасида «Арсенал» клуби «Барселона»га қарши майдонга тушди. Инглвудда ўтган баҳсда томошабинлар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. 

Ўйинда дастлаб Левандовски дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни очди, кўп ўтмай Сака ҳисобни тенглаштирди. 21-дақиқада, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида жарима майдони ичида тўп Араухонинг қўлига текканидан кейин белгиланган пеналтидан Сака унумли фойдалана олмади. 

Рафиня эса жарима зарбасидан рикошет орқали гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бўлим охирида Ҳаверц ҳисобни яна тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Троссар дублни расмийлаштирди, Виера ўйин охирида бешинчи голни урди. Испанларнинг 2-бўлимдаги ягона голига Ферран Торрес муаллифлик қилди – 5:3.

Ўртоқлик ўйини. 27 июл
Арсенал – Барселона 5:3 Инглвуд, АҚШ
Голлар:
0:1 – Левандовски (7), 1:1 – Сака (13), 1:2 – Рафиня (34), 2:2 –  Ҳавертц (43), 3:2 – Троссар (55), 4:2 – Троссар (78), 4:3 – Ферран Торрес (88), 5:3 – Фабиу Виейра (89).
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Сака (21)
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл (Ҳолдинг, 84), Салиба (Кивер, 70), Тимбер (Тирни, 70), Парти (Жоржино, 70), Эдегор (Фабиу Виейра, 62), Ҳавертц (Смит-Роу, 46), Сака (Козер-Дюберри, 84), Троссар (Мартинелли, 79), Габриэл Жезус (Нкетиа, 79).
Барселона – тер Стеген (Пеня, 46), Дест (Сержи Роберто, 46), Кристенсен (Эрик Гарсия, 46), Араухо (Кунде, 46), Алонсо (Балде, 46), Гундўған (Лопес, 46; Ямал, 79), Ромеу (де Йонг, 46), Педри (Кессиэ, 46), Рафиня (Дембеле, 46), Эззалзули (Фати, 46), Левандовски (Ферран Торрес, 46).
Огоҳлантиришлар: Троссар (27), Ҳавертц (36), Араухо (37), Уайт (41).

Top