Жорий йилнинг июль ойида Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи «JETOUR AUTO INTERTIONAL COMPANY» вице президенти Жак Чен Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Вице президент мамлакатимизда 2021 йилдан бошлаб «Jetour Uzbekistan» бренди остида «AUTO MOTORS ASIA» МЧЖ компанияси билан расмий фаолият юритаётган корхона фаолияти билан батафсил танишиб чиқди.

Фото: JETOUR

Ташриф мобайнида Jetour автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори «AUTO MOTORS ASIA» МЧЖ компанияси раҳбарияти билан дилерлик тармоғини кенгайтириш ҳақидаги режалари билан ўртоқлашиб, шунингдек, Ўзбекистон бозорида нечта дилерлик марказлари фаол ишлаётгани, яқин келажакда қанча расмий дилерлик ва сервис марказлари пайдо бўлиши муҳокама қилинди.

Жак Чен компаниянинг бош мақсади бу ҳар бир харидорларга сифатли хизмат кўрсатиш эканлиги, ундан ташқари Ўзбекистондаги ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш, билим ва тажрибасини ошириш учун Хитой Халқ Республикасига бориб амалиёт ўташ тизимини йўлга қўйишни, бу бўйича барча харажатларни «JETOUR AUTO INTERTIONAL COMPANY» компанияси ҳисобидан таъминлашни таъкидлади. Амалиётни тугатиб келган ҳодимларни эса замонавий компьютер диагностика қурилмалари билан таъминлашга моддий ва маънавий жиҳатдан тайёр эканликлари билдирилди. Яқин келажакда республикамизга янада янги моделдаги автомобилларни киритиш бўйича режалар тузилди. Суҳбат якунида бир нечта шартномалар имзоланди.

Жак Чен Jetour Uzbekistan сервис тизимига алоҳида тўхталиб, мамлакатимизга кириб келаётган “Jetour” бренди остидаги барча автомобилларни фақат расмий диллерлик марказларидан харид қилишга чақирди. Чунки автомобиллар экспорти маълум бир минтақалар табиий муҳитини ҳисобга олиб йўналтирилишини таъкидлади. У шунингдек, компания томонидан берилаётган расмий кафолатлар шундагина ҳаққоний бўлишига урғу берди.

Шу ўринда айтиш керакки, расмий сервис марказида автомобилларга хизмат кўрсатиш, норасмий сервис марказига қараганда бир қатор афзалликларга эга.

1. Сервис ҳодимларининг автомобил ҳақида чуқур билим ва тажрибага эга эканлиги: яъни барча сервис марказларининг техник ходимлари махсус тайёргарликлардан ўтади ҳамда мавжуд материал ва янгиликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, бу эса уларга сўнгги ишланмалар ва хизмат кўрсатиш тартиб-қоидаларидан хабардор бўлиш имконини беради.