Beeline Uzbekistan мамлакатимизнинг энг кўп сонли аҳолиси яшайдиган ҳудудда – 10 миллион нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган Фарғона водийсида кенг кўламли техник ишларни амалга оширди. Янги база станцияларининг ишга туширилиши ва аввал ўрнатилган қурилмаларнинг модернизация қилиниши мобил интернет тезлигини ошириш ва мижозларга кўрсатилаётган барча хизматлар сифатини ошириш имконини берди.

2023 йилда рақамли оператор Фарғона водийсида 320 дан ортиқ база станцияларини қурди ва модернизация қилди. Аксарият қисми маълумот узатишнинг юқори тезлигини кафолатлайдиган 4G тармоғига тегишли. Натижада онлайн видео кўришдан тортиб, смартфон ёрдамида пул ўтказмаларини амалга оширишгача мобил интернетга асосланган барча хизматлардан фойдаланиш шароитлари қулайлашди.

Кенг кўламли техник ишлар Ўзбекистоннинг уч вилояти: Андижон, Наманган ва Фарғонанинг 11 шаҳри ва 31 туманини қамраб олди. Икки олис масканда жойлашган аҳоли пунктида – Қўштепа туманининг Тинчлик ва Янгиобод ҳудудларида илк бор уяли алоқа пайдо бўлди. Шу билан бирданига маҳаллий аҳоли учун юқори тезликдаги 4G интернети ҳам тақдим этилди.

«Биринчи ярим йилликда ишга туширилган ҳар иккинчи база станцияси Фарғона водийсида жойлашган. Бу Ўзбекистон аҳолисининг деярли учдан бир қисми истиқомат қиладиган ҳудуд, бу ердаги мижозларимиз сони ҳам жуда тез ўсиб бормоқда. Шунинг учун алоқа сифати ва энг серталаб хизмат — мобил интернетни яхшилаш жуда муҳим масалалар қаторига киради. Бундан ташқари, сифати яхшиланган алоқадан нафақат шаҳардаги мижозлар, балки туман аҳолиси ҳам фойдаланиши мумкин», — дейди Beeline Uzbekistan Шарқий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов.

Қуйидаги шаҳар ва туманларда технологик тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилди:

Андижон вилояти — Андижон, Асака, Қорасув, Пахтаобод, Шаҳрихон шаҳарлари;

Олтинкўл, Андижон, Асака, Булоқбоши, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Шаҳрихон туманлари;

Наманган вилояти — Наманган, Чуст шаҳарлари; Наманган, Чуст, Уйчи, Чортоқ туманлари;

Фарғона вилояти — Марғилон, Қўқон, Қувасой, Фарғона шаҳарлари; Олтиариқ, Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Қува, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Ёзёвон вилоятлари.